Жанубий Кореяга қарши майдонга тушадиган Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби аниқ бўлди. Унда қатор ўзгаришларни кўриш мумкин, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Жумладан, майдон марказида Лутфулла Тўраев ушбу мусобақада илк бор ҳаракат қилади. Ҳимоя чизиғимизда Саудияга қарши ўйинда синалган футболчилар ҳаракат қилишади.
Жасур Ҳасанов, Жепаров ва Копадзе каби етакчилар ҳам заҳирада қолдирилган.
Демак, таркиб қуйидагича:
Ўзбекистон − Жанубий Корея. Чорак финал
Ўзбекистон: Нестеров, Денисов, Муллажонов, Исмоилов, Муҳаммадиев Ҳайдаров, Аҳмедов, Тўраев, Турсунов, Рашидов Насимов
Жанубий Корея: Ким Жин Хён, Ким Чанг Су, Ким Жин Су, Квак Тах Ви, Парк Жу Хо, Сон Хёнг Мин, Нам Тай Хе, Ли Кён Хо, Ки Сун Юн, Ли Жён Гёп, Ким Ёнг Гвон
Изоҳ (0)