Футбол бўйича 2015 йилги Осиё Кубоги ташкилотчилари мусобақа гуруҳ босқичининг энг чиройли голлари тўпламини тайёрлади. Тўплам рейтинг кўринишида эмас, балки учрашувлар кетма-кетлиги бўйича сараланган, деб хабар беради «Kun.uz».
Мусобақа ташкилотчилари “B” гуруҳи 1-тури доирасидаги Ўзбекистон — Шимолий Корея (1:0) учрашувида ҳужумчи Игорь Сергеев, шунингдек, 3-тури доирасидаги Ўзбекистон — Саудия Арабистони (3:1) учрашувида ҳужумчи Воҳид Шодиев томонидан урилган голларни тўплам учун танлаб олган.
https://www.youtube.com/watch?x-yt-ts=1421782837&феатуре=плаер_детаилпаге&в=нпвЙ1ДуйБмc&х-йт-cл=84359240
Қайд этиш жоиз, ҳар иккала ҳолатда тўп бош билан киритилган — Игорь Сергеевнинг голига миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров ҳаммуаллифлик қилган бўлса, Шодиевга тўпни ўнг қанот ҳимоячиси Шавкат Муллажонов етказиб берган эди.
Изоҳ (0)