Саудия арабистонилик собиқ ФИФА рефериси Халил Жалол Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйинда австралиялик ҳакамнинг айрим шубҳали қарорлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Stadion.uz» сайти «Kooora.com»га асосланиб хабар тарқатди.
«Ҳакам ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган хатоларга йўл қўйди. Ҳакам Ўзбекистон дарвозасига пенальти белгилаб, адашди. Назаримда, бу ерда пенальти белгилаш учун асос етарли эмасди.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси жарима зарбасини амалга ошираётган пайтда Муҳаммад Саҳлавий йиқилган вазиятни ҳам қайта кўриб чиқиш керак. Бу ерда ҳам ҳакамнинг қарори баҳсли бўлди», - дейди Халил Жалол.
Изоҳ (0)