Хонанда Райҳон актёр Йигитали Мамажонов иштирокидаги фильмга пул тикмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Даракчи» газетасига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
«Даракчи» газетаси мухбири Райҳонга шундай савол билан мурожаат қилганди: «Гаури Хон эри Шоҳруҳ Хоннинг «Янги йил билан» фильмига продюсерлик қилди. Анжелина Жоли ҳам эри Бред Питтнинг янги фильми харажатларини ўз бўйнига олди. Мадонна ҳам собиқ эрига молиявий ёрдам берган. Балки сиз ҳам Йигитали ижросидаги янги фильмга пул тикарсиз?».
«Йўқ. [Bu qat’iy javobim. Fikrim] ўзгармаслиги аниқ», – деди Райҳон. Хонанданинг қўшимча қилишича, у Йигитали Мамажоновни кечириши мумкин, бироқ у билан «бошқа муносабат тикламайди».
Аввалроқ, хонанда Райҳон эри, актёр Йигитали Мамажонов билан ажрашишга ариза бергани ҳақида хабар берилганди. Қайд этиш жоиз, улар 2012 йил кузида турмуш қуришган эди.