Бугун, 13 январь куни Брисбен шаҳридаги Хитой — Ўзбекистон учрашуви ўтадиган стадионда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Австралияга Осиё кубоги — 2015 мусобақасини ёритиш учун келган ўзбекистонлик журналистлар билан учрашди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Samiмий руҳда ўтган суҳбатда Мираброр Усмонов билан бирга Сардор Раҳматуллаев, Фарҳод Магометов ва Асқар Толибжонов ҳам иштирок этди.
ЎФФ президенти қийинчиликларга қарамай, ўз кучи билан футбол ўйинларини ёритиш учун Австралия давлатига келган ўзбекистонлик журналистларга миннатдорчилик билдирди.
«Сизларнинг самимий ишларингизни юксак қадрлайман. Умид қиламанки, бундан кейинги мусобақаларни ёртишда журналистлар билан узвий ҳамкорлик беъэтибор қолмайди», — деди Усмонов журналистларга ташаккур изҳор этар экан.
Изоҳ (0)