Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение билан қамраб олинган, деб хабар беради «Uz24.uz».
Ҳозирда Тошкент шаҳри билан бир қаторда Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг кўплаб туманларида рақамли телевидение дастурларини юқори сифатда томоша қилиш мумкин.
UzReport агентлигининг хабарига кўра, Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури тўгрисида»ги қарорига мувофиқ, телевидение соҳасига замонавий телекоммуникация технологияларини жорий этиш бўйича 2017 йилнинг охиригача ниҳояланиши белгиланган ишлар давом этмоқда.
Дастур доирасида Ўзбекистонда телеузатишларни рақамли форматга ўтказишни икки босқичда амалга ошириш белгиланган. Биринчи босқич жорий йилда якунланади, иккинчиси 2016—2017 йилларда амалга оширилади. Унга кўра, 84 та юқори кучланишдаги узатгич ўрнатилиши ва унинг натижасида Ўзбекистон йирик аҳоли масканларининг 90 фоизини рақамли телевидение билан қамраб олиниши назарда тутилган.
Изоҳ (0)