Тошкентнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро тунда Nexia русумли автомашинасини «Шаҳристон» ресторани олдида қаровсиз қолдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» газетасига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.
Қайд этилишича, бу ҳолат Тошкент вилоятининг Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқарога қўл келиб, у машинани олиб қочган.
«Бироқ Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўзганинг автомашинасида узоққа қочиб кета олмади. Кўрилган чоралар натижасида у осойишталик посбонлари томонидан ушланди», — дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)