Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Унинг очилишига бағишланган тадбирда Президент раҳнамолигида барча соҳалар қатори адлия тизимида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Ўтган йилларда вилоятнинг Кармана ва Нурота туманлари, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида замонавий «Бахт уйлари» барпо этилгани бунга мисолдир.
Қарийб 1,5 миллиард сўм маблағ эвазига қурилган Қизилтепадаги шундай иншоотда ҳам соҳа ходимлари ва аҳоли учун барча қулайликлар яратилган. Бу ерда ташкил этилган оила дорилфунуни никоҳдан ўтувчи ёшларни ҳаётга, оила қуришга тайёрлашга хизмат қилади.
Шу куни ФҲДЁ бўлимида оила қураётган ёшларнинг илк никоҳи қайд этилди.
Изоҳ (0)