Андижон вилояти Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи фуқаро бошқарувидаги Damas автомашинасига бир киши йўловчи сифатида ўтирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» газетасига таяниб, «Kun.uz» хабар беради.
Йўловчи сифатида ўтирган бу номаълум кимса ҳайдовчининг кўзини шамғалат қилиб, унинг 590 минг сўм пулини олиб тушиб кетди.
«Жабрланувчининг мурожаати асосида чора-тадбирлар кўрган ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Асака туманида яшовчи бир фуқаро мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди», — дейилади газета хабарида.
Қайд этишларича, Асака туманида истиқомат қилувчи бу фуқаронинг хатти-ҳаракатларига энди тергов жараёнида ойдинлик киритилади.
Изоҳ (0)