Франциянинг Charlie Hebdo сатирик ҳафтаномасининг охирги 1177-сони eBay интернет-аукционида сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Кимошди савдосида қатнашмасдан туриб газетани 2500 еврога сотиб олиш мумкин. Жами 100 дан ортиқ адади савдога қўйилган ҳафтаноманинг баъзи намуналарининг бошланғич нархи 4−5 евро этиб белгиланган, бироқ аукцион давомида нархлар анча кўтарилиши тахмин қилинмоқда.
Бундан ташқари, Charlie Hebdo’нинг охирги сонини сотиб олган кишилар ҳам ўзларидаги газетани қиммат нархларда интернет-аукционга қўйган. Жумладан 30 минг евродан 75 минг еврогача бўлган нархларни, ҳаттоки 100 минг еврони ҳам учратиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Charlie Hebdo сатирик ҳафтаномасининг Париж шаҳридаги таҳририятига уюштирилган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳат олган эди.
Изоҳ (0)