Ўзбекистонда «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарорига биноан 2011 йилдан Жаҳон банки билан биргаликда саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаси иш бошлаган, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Ҳозирда бу борада Жаҳон банки иштирокида 60 га яқин лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу мақсадларга жами 130 миллион доллар йўналтирилган бўлиб, унда Халқаро тараққиёт уюшмасининг улуши 90 миллион долларни ташкил этади. Шунингдек, «Ўзсаноатқурлишбанк», «Асака» ва «Ҳамкорбанк» тижорат банклари ҳам бу лойиҳаларни молиялаштиришда қатнашмоқда.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали йилига 300 миллион киловатт/соат электр энергияси ва 200 миллион метр/куб табиий газни тежаш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)