Ҳиндистоннинг Рожастон штатидаги Бхилвара шаҳрида яшовчи эркак танаси ёқиш учун дафн гулханига жойлаштириб бўлингач ҳушига келди, деб хабар бермоқда The Daily Mail.
72 ёшли Дипак Сингх ўз ҳовлисида сигирларни озиқлантириб турганда ҳушидан кетиб қолган. Воқеа жойига чақирилган шифокор у вафот этганини қайд этган. Сингх ёқиш учун барча нарса шай ҳолга келтирилиб, қариндошлари анъанавий қўшиқларни куйлай бошлаган вақтда ҳушига келган.
Унинг невараси Банда Налванинг сўзларига кўра, қўшиқ овози баландлашгач, Сингх қимирлай бошлаган. Кейин эса кўзларини очган ва ўтирган. Қариндошлари унга ерга тушишга ёрдам берган.
«Умид қиламанки, улар мени яна ёқиб юборишга уринишдан олдин ҳақиқатдан ҳам ўлишимни кута олишади», − деди кейинроқ Дипак Сингхнинг ўзи.
Маълумот учун, марҳумнинг жасадини гулханда ёқиб дафн қилиш удуми асосан Варанасидаги Ганга дарёси қирғоқларида яшовчи ҳиндуийлар орасида кенг тарқалган.
Изоҳ (0)