Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига ноябрь ойида раҳбар этиб тайинланган Жунгхун Чо билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Жунгхун Чо Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лавозимида сўнгги тўрт йил мобайнида ишлаган Такаю Каматани алмаштиргани қайд этилган.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати масалалари муҳокама қилинди, қўшма лойиҳаларни амалга оширилишининг бориши кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)