Туркиянинг Анқара шаҳрида теннис бўйича ўтказилаётган ITF туркумига кирувчи Ankara Cup халқаро турнирининг яккалик баҳсларида зафарли одимини давом эттираётган ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова чорак финалда белгиялик Еселин Бонавентурани 6-7, 6-4, 6-4 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот маркази маълум қилди.
Энди ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмаси учун украиналик Юлия Бейгелзимерга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)