«Одноклассники» ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари бир неча йиллар давомида сайтдаги «Яндекс» номли гуруҳга қидирув сўровларини ёзиб келгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда Meduza.
Улар об-ҳаво, туш таъбири билан қизиққан, эълонлар излашган, бошқа сайтларга ўтишга уриниб кўрган ва қидирув тизимида қилинадиган бошқа ишларни амалга оширмоқчи бўлган.
«Яндекс» матбуот хизмати маълум қилишича, бу гуруҳ ҳозирча қидирув тизимига тегишли эмас. Гуруҳни очган компания ходими кейинчалик истеъфога чиқиб кетган. «Одноклассники» ходимлари эса фойдаланувчилар бу гуруҳни қидирув тизими билан адаштириб келаётганидан хабардор бўлган.
Изоҳ (0)