Samsung компанияси анъанага кўра 2015 йилнинг биринчи ярмида Galaxy S6 смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Phonearena.com’га асосланиб «Пароль» нашрининг хабар беришича, Android қурилмаларнинг мобил дастурларини баҳолаш ва таққослаш бўйича машҳур AnTuTu сайтида янги Samsung Galaxy S6 смартфони ҳақида ҳам маълумот пайдо бўлди.
AnTuTu сайтидаги Galaxy S6 смартфони Европа учун мўлжалланган SM-G925F модели бўлиб, у бошқа минтақалар учун мўлжалланган версияларидан катта фарқ қилмайди.
Маълумотларга кўра, Samsung Galaxy S6 смартфонида 5,5 дюйм 1440×2560 пикселли Quad HD дисплей, 5 мегапикселли олд ва 20 мегапикселли орқа камера, 64 бит, саккиз ядроли Exynos 7420 процессори, ARM Mali-760 видеокартаси, 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира, Android 5.0 Lollipop операцион тизими ўрнатилган бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)