Microsoft корпорациясининг Bing қидирув хизмати фойдаланувчиларнинг қидирув иловасидан ўзлари ҳақидаги ишончсиз маълумотни ўчириш борасида билдирган илк 79 талабини қондирди, деб хабар беради «Кун» «Tcinet.ru» ахборотига таяниб.
Бу чора «эсдан чиқиш ҳуқуқи»ни амалга ошириш доирасида кўрилди. Мазкур ҳуқуқ Европа Иттифоқи раҳбарияти томонидан тасдиқланган бўлиб, у европалик фойдаланувчиларнинг ишончсиз ёки уларни обрўсизлантирадиган ахборотга бўлган ҳаволаларни, агар уларнинг ишончсизлиги ва обрўсизлантирувчи характерга эгалиги исботланса, қидирув тизимларидан ўчиртириш ҳуқуқига эгалигини назарда тутади.
Айни пайтда Bing’га ҳаволаларни ўчириш бўйича 2362 та талабнома тушди. «Эсдан чиқиш ҳуқуқи»ни аввалроқ жорий қилган Google бу кўрсаткич бўйича илғорлик қилмоқда. Қидирув тизимига 178 609 талабнома тушди, 214 658 таси эса қидирув иловаларидан ўчирилди. Энг кўп ўчирилган ҳаволалар сони Facebook ижтимоий тармоғига тўғри келмоқда.
Изоҳ (0)