Энг хавфсиз смартфон дея таништирилган NoPhone гаджети ўтган дам олиш кунлари 2000 донадан ортиқ буюртма қилинди. Бу ҳақда компаниянинг пресс-релизида хабар берилди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Ушбу гаджет фақатгина смартфон кўринишида бўлиб, у мобил қурилмалардан жуда кўп фойдаланадиганлар учун тақдим этилмоқда. Унинг ёрдамида тинч овқатланиш, яқинларга кўпроқ вақт ажратиш мумкин. Шу билан бирга NoPhone’дан ҳеч қандай сурат, видеолар тарқалиб кетмайди. Чунки унинг ички хотираси ҳам йўқ.
NoPhone гаджети 140×67×7,3 миллиметр қалинликкда бўлиб, унинг икки хил тури бор ва улар 80 ёки 100 грамм оғирликка эга. NoPhone гаджетини 12 доллардан харид қилиш мумкин. Шу билан бирга унинг 18 доллар нархда сотилаётган ойнали тури ҳам мавжуд ва унда реал вақтда селфи суратлар олиш ҳамда ёнингиздаги кишиларга кўрсатсангиз бўлади.
Изоҳ (0)