Хитойнинг Gionee компанияси Elife S5.5 ва Elife S5.1 смартфонларини тақдим этиб, дунёдаги энг ингичка смартфон ишлаб чиқарувчиси номига икки марта сазовор бўлган ва Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган. Ушбу компания эндиликда яна бир смартфон ишлаб чиқариши ва рекорд ўрнатиши мумкин. Бу ҳақда Phonearena.com сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Gionee компанияси 4 дюйм 1080×1920 пикселли иккита дисплей ўрнатилган дунёдаги илк смартфонни тақдим этиши мумкин. Ушбу смартфон W900 деб номаланади ва у очилиб-ёпиладиган смартфон бўлади.
Шу билан бирга ушбу смартфонда 1,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира, 2050 мА·соат қувватга эга батарея, 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилади. У 172 грамм оғирликда бўлади ва қалинлиги 14,8 миллиметрни ташкил этади.
Изоҳ (0)