Россиянинг «Рубеж» номли янги РС-26 қитъалараро баллистик ракетасининг сўнгги синови жорий йилнинг декабрь ойига режалаштирилган, деб хабар бермоқда «Российская газета».
РС-24 «Ярс» ракетаси асосида яратилган «Рубеж» ракетага қарши мудофаа тўсиғидан ўтишнинг такомиллаштирилган тизимига эга. Ракетанинг бош қисми мўлжалга бир нечта қурол каллакчаларни 11 минг километргача етказиб бера олади.
«Синовлар ҳали якунланмаган. Режа бўйича қитъалараро баллистик ракета 2015 йилда қабул қилиниши керак. Декабрь ойида якуний синов ўтказилиб, серияли ишлаб чиқариш учун қарор қабул қилинади», − деди Россия ҳарбий-саноат мажумаси вакили.
Изоҳ (0)