23 ноябрь куни Тошкент вилояти Пискент туманидаги «Жанубий» полигонида 2014 йилги дрег-рейсинг мусобақасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Proavto.uz» хабар бермоқда.
Тадбирда 19 нафар автопойгачи орасидан бу йилги финал иштирокчилари аниқлаб олинди.
Қайд этилишича, пойгаларда DR-7, DR-5, DR-3 ва DR-1 класс машиналари қатнашди.
Тадбирни томоша қилиш учун жуда кўп мухлис ташриф буюрди.
Полигонда кўплаб автомобиллар намойиш этилган бўлса-да, кўпчиликнинг эътиборини Opel Kadett ва ВАЗ-2101 машиналари тортди.
Тадбир доирасида ретро-автомобиллар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Изоҳ (0)