2014 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Асака шаҳрининг 2030 йилгача бўлган даврдаги бош режаси тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Туркистон-пресс».

Asaka shahridagi GM Uzbekistan zavodi. Foto: venividi.ru

Асака шаҳридаги GM Uzbekistan заводи. Фото: venividi.ru

Режа бўйича, Андижон вилоятидаги Асака шаҳри майдони 4633,5 гектаргача кенгайтирилиши кўзда тутилган. Шаҳар аҳолиси 135 минг кишигача, уй-жой жамғармаси 2 миллион 430 минг квадрат метрга кўпайиши режалаштирилган.

Асака шаҳрининг ижтимоий, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси ривожлантирилиши, экологик ҳолат яхшиланиши кўзда тутилган. Режа «Ўзшаҳарсозлик лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти» ДУК томонидан ишлаб чиқилган.