«Эйбар» дарвозасини ишғол қилган «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Ла Лига тарихида олий дивизиондаги барча рақиблар дарвозасига тўп киритган биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, 29 ёшли португалиялик футболчи «Реал»нинг барча турнирлардаги 52 та рақибидан 51 тасининг дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, Криштиану 2013 йилнинг февралида «Гранада»га қарши ўйинда «Қироллик клуби» дарвозасига гол киритиб, автогол муаллифига ҳам айланган.
Айни вақтда «Реал»га қарши ўйинларда Роналдудан гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа Загребнинг «Динамо» клуби бўлиб турибди.
Изоҳ (0)