Тошкент шаҳрида 1 ноябрдан эътиборан тажриба тариқасида метробус йўлга қўйилди. Бу ҳақдаги эълонлар Тошкент метрополитенининг «Ҳабиб Абдуллаев» бекатига жойлаштирилган, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Маълум бўлишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Ҳабиб Абдуллаев» метро бекатидан Юнусобод 12-мавзесидаги «Кийим бозор» бекати оралиғида ҳаракатланувчи 133-сонли «тезюрар» йўналиш очилди.
Эътиборли томони, шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақи 1000 сўм бўлгани ҳолда, 133-«тезюрар» автобусларда йўл ҳақи 500 сўмни ташкил этади.
Лойиҳа ташкилотчиларидан бири – «8-автобус саройи»дан маълум қилишларича, ҳозирги вақтда йўналишда тўртта автобус ҳаракатланмоқда, сўнгги автобус 18:30да автосаройга қайтади.