Колумбиянинг Кали шаҳри полицияси ошқозонида наркотик моддаларни ташиши режалаштирилган 11 ёшли қизни қўлга олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қўлга олинган қизнинг ошқозонидан жарроҳлик операцияси орқали умумий оғирлиги 500−600 грамм бўлган наркотик моддаларнинг 104та капсуласи олинган. Бу қайси турдаги норкотик моддаси эканлиги ҳозирда аниқланмоқда.
Полиция вакилларининг сўзларига кўра, ота-онаси ажрашиб кетган қиз дам олиш кунлари отасиникида бўлиб, кейин онасиникига қайтган. Тунда у ўзини ёмон ҳис қилгач шифохонага олиб борган. Полиция ҳозирда қизнинг отасини тергов қилмоқда. Кимдир ёш қиздан Европага наркотиклар олиб ўтиш учун фойдаланмоқчи бўлган. У Колумбияда бундай мақсадларда фойдаланилгани аниқланган энг ёш инсон эканлиги таъкидланган.
Изоҳ (0)