«Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти 1992 йилги почта маркаларини янги номиналлари ёзилган ҳолда сотувга чиқарди, деб хабар бермоқда Infocom.uz.
1094-рақамли «Нодира» маркалари 300 сўмдан 87 824 нусхада, 1095-рақамли «Капалак» маркалари 500 сўмдан 22 527 нусха, 1096-рақамли «Хива. Мадраса» маркалари 300 сўмдан 8 116 нусха, 1097-рақамли «Самарқанд» маркалари 1900 сўмдан 3078 нусха ҳамда 1098-рақамли «Мис идиш. Офтоба» маркалари 300 сўмдан 21 416 нусхада чиқарилган.
Маркалар Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан 2014 йил 3 ноябрдан муомалага киритилди.
Изоҳ (0)