Италиялик 35 ёшли Спартако Капон ўзининг янги Fiat 500 русумидаги автомобилининг двигателидаги носозлик туфайли уни болта билан чопиб ташлади, деб хабар бермоқда Motor.ru.
Капон жамоат транспортида ишга кечикиб боргани учун бир неча марта хайфсан олгач, хэтчбекни сотиб олган. Хариддан кейин бир ҳафтадан кам вақт ўтганда у ишга отланиш учун машинасини ўт олдирмоқчи бўлган, бироқ двигатель ишламаган. Бундан жаҳли чиққан эркак болтани олиб, кузов панелларини бир бошидан чопиб чиққан ва ойналарни синдирган.
Воқеага гувоҳ бўлган қўшнилар полицияни чақирган. Машина ўзига тегишли эканлигини исботлаб берган Капон шифохонага олиб борилган. Шифокорлар унга тинчлантирувчи муолажаларни ёзиб бериб, психиатрия ҳисобига қўйган. Қайд этилишича, эркакнинг асаблари иши туфайли шу даражага келган.
Изоҳ (0)