«Ўзбекистон почтаси» АЖ ва «Ўзбектелеком» АК «Бош коммутация маркази» филиали ўртасида келишув имзоланди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» матбуот хизмати хабар бермоқда.
Келишув «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан кўрсатилаётган қўшимча хизмат турларини кенгайтириш, республиканинг чекка ҳудудларида жойлашган аҳолининг телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини оширишга йўналтирилган.
Унга кўра, яқин кунларда «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг республика бўйича жойлашган почта алоқаси боғламалари ва бўлимларида «Ўзбектелеком» АК «Бош Коммутация Маркази» филиалининг Сервисли телефон карталари сотуви ташкил этилади.
Изоҳ (0)