Канадалик поп-қўшиқчи Жастин Бибер MTV European Music Awards 2014 (MTV EMA) мусиқий мукофотининг бир йўла уч йўналсиҳида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда мукофот расмий сайтида маълум қилинган.
9 ноябрь куни Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида 20 ёшли Биберга «энг яхши эркак қўшиқчи», «энг яхши мухлислар» ҳамда «энг яхши канадалик қўшиқчи» йўналишларидаги бош соврин топширилган.
Шунингдек, Буюк Британиянинг One Direction гуруҳи ҳам тўррта йўналишда ғолиб деб топилган. «Энг яхши қўшиқ» соврини америкалик хонанда Ариана Грандега Problem қўшиғи учун берилган. Бундан ташқари, Ариана «энг яхши аёл қўшиқчи» деб топилган.
Изоҳ (0)