Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске миллий футбол раҳбарларига стадионларда футболчиларни ҳақорат қилаётган мухлисларга қарши курашишни таклиф қилди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
«Баъзи стадионларда рақиб футболчиларини, масалан, ‘анави португалиялик...’, ‘Месси - бу...’ деб ҳақорат қилишади. Мен ҳатто бу сўзларни оғзаки такрорлай олмайман.
Менимча, раҳбарият органлари бунга қарши қаттиқ курашиши ва назоратга олиши керак», — деди Дель Боске.
Изоҳ (0)