Номаълум шахс Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Чиғириқ қўрғонида жойлашган озиқ-овқат дўконига кириб, сотувчи аёлни қўрқитди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси.
Босқинчи аёлнинг 200 минг сўм пулини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинди.
Ички ишлар идоралари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни Тўйтепа шаҳрида истиқомат қилувчи шахс содир этганлиги аниқланди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)