Тошкент шаҳрида яшовчи Владимир Иванов бир неча бор судланганига қарамай, мудҳиш жиноятга қўл урди, деб хабар бермоқда Uz24.uz «Ҳуқуқ» газетасига таяниб.
Одатдаги кунларнинг бирида Владимир маст ҳолатда уйига келиб, ўзи билан никоҳсиз яшаётган Натали Сергеевна билан пули йўқолиб қолганини сабаб қилиб жанжаллашди. «Яхшигина» маст ҳолатда бўлган Иванов Наталини ваҳшийларча дўппослашга тушди. Полда қонга беланиб ётган хотинининг томоғидан бўғиб, анчагача қўйиб юбормади. Бироз вақт ўтгач эса ҳеч нарса бўлмагандек Наталининг ёнида ухлаб қолди.
Тонг отгач, бир амаллаб кўзини очган Владимир одатдагидек пластик идиш (баклажка) ва макулатура йиғиш учун кўчага чиқиб кетди. Кечқурун уйига келганида эса жонсиз ётган Наталига кўзи тушиб, жанжални эслади ва дарҳол Наталининг жасадини қопга солиб, ахлатхонага ташлаб келди.
Кўп ўтмай Владимир Ивановнинг содир этган жинояти фош этилди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳукмига кўра Владимир Иванов 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)