АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби, контр-адмирал Жон Кирби Россия ҳарбий самолётларининг Европа ҳаво ҳудудидаги парвозлари фуқаролик авиацияси хавфсизлигига таҳдид солишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Кирбининг таъкидлашича, парвозлар мамлакатлар ўртасидаги кескинликнинг кучайишига олиб келади ва ҳарбий самолётларнинг ноодатий фаоллиги инобатга олинса, минтақадаги фуқаролик авиацияси хавфсизлигига таҳдид солади.
Пентагоннинг ушбу баёноти НАТО ҳисоботида Россия қирувчи ва бомбардимончи самолётларининг тўрт гуруҳи Болтиқ, Шимолий ва Қора денгизлар устида парвозларни амалга ошираётгани қайд этилганидан кейин берилди. Аввалроқ, Буюк Британия ва Португалия ўз осмонларида Россия ҳарбий авиациясини тутиш учун қирувчи самолётларини учиргани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)