2014 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Борибай Жексембин билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон — Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда бўлажак вазирликлараро учрашувларнинг ўтказилиш муддати бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)