Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати раҳбари Нурлан Жуламанов 2014 йил 27 декабргача ҳибсда сақланади. Бу ҳақда Қозоғистон Ҳарбий суди матбуот хизматига таяниб Tengrinews.kz хабар бермоқда.
Жуламанов Қозоғистон Жиноят кодексининг 235 ва 311-моддалари бўйича ўта катта миқдорда пора олганликда айбланиб қўлга олингани аввалроқ хабар берилган эди.Ушбу жиноят учун Жуламанов саккиз йилдан ўттиз йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ва унинг мол-мулки мусодара қилиниши билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)