Эбола безгаги натижасида ҳалок бўлиш эҳтимоли 70 фоизга тенг. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Хабар берилишича, ушбу баёнот Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Женевада бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида ташкилот бош директори ёрдамчиси Брюс Айлуорд томонидан берилган.
Унинг қайд этишича, вирус билан зарарланганлар сони 13 минг 793 кишига етган, қарийб 5 минг киши эса Эбола вируси эпидемияси бошланганидан бери вафот этган.
Изоҳ (0)