«Тошкентгазтаъминот» унитар корхонасининг «Тошкенцҳаҳаргаз» филиалида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ниҳоясига етказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Бу борадаги ишлар 2014 йил 1 июлда қабул қилинган 2014-2015 йиллар куз-қиш даврида республика иқтисодиёти тармоқларини барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ амалга оширилди.
«Тошкенцҳаҳаргаз» филиали бош муҳандиси Ш.Тожиевнинг сўзларига кўра, пойтахтимизда учта газ тақсимлаш станциясини ўз ичига олган ўзига хос газ таъминоти тизими фаолият кўрсатмоқда. Бунинг натижасида газ босими шаҳарнинг барча ҳудудига тенг тақсимланмоқда. Филиалнинг асосий вазифаси ушбу тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, уни модернизация қилиш ва такомиллаштириш, шунингдек, куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлашдан иборатдир.
Шу мақсадда туманлардаги газ таъминоти ташкилотлари томонидан 315 километр газ қувури синовдан ўтказилиб, ҳаво оқими билан тозаланди. Узунлиги минг километрдан ортиқ газ тармоғи замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида текширилди. Айни пайтда 13 километрдан зиёд газ қувурлари таъмирланди. Зарар етган қувурлар инновацион технологиялар ёрдамида қайта тикланиб, 60 газ тақсимлаш пункти таъмирдан чиқарилди.
Изоҳ (0)