2014 йил 26 октябрь куни Уммон пойтахри Маскат шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон Фанлар академияси аъзолигига сайловда ҳақиқий аъзолар сони 46 кишига кўпайди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Эътиборлиси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ҳузуридаги Геномика ва биоинформатика маркази директори Иброҳим Абдураҳмонов ҳам Бутунжаҳон Фанлар академияси аъзосига айланди.
Бу ёш олим ютуқларининг биринчи марта эътироф этилиши эмас. Аввалроқ, Абдураҳмонов Техас университети ва АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ғўза генларини ўчириб қўйиш технологиясини ишлаб чиқишда ва уни амалда қўллашда қатнашган. Бу усул ёрдамида 4-5-даражали пахта ҳосилини берадиган ғўза навларидан 1-2-даражали ҳосил олинган.
Изоҳ (0)