Apple компанияси июль ойидан сентябргача бўлган уч ой давомида 42,1 миллиард доллар даромад кўрди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Apple ушбу уч ой давомида 39,3 миллион дона iPhone смартфонларини сотган. Бу эса ўтган йилнинг шу муддатига нисбатан 16 фоизга юқоридир. Apple планшетларининг сотуви эса ўтган йилнинг шу пайтига нисбатан 12,8 фоизга ўсган ва компания июль—сентябрь давомида 12,3 миллион дона iPad планшетларини сотган.
Компаниянинг даромади кескин ўсишига янги iPhone 6 смартфонлари учун олдиндан буюртма қабул қилиш сентябрь ойида бошлангани сабаб бўлган.
Шунингдек, бугунги кунда қайси iPhone смартфонлари оммабоп эканлигини «Пароль» нашрининг ушбу мақоласидан билиб олишингиз мумкин.
Изоҳ (0)