Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида LG G3’нинг кичикроқ тури — LG G3 S смартфонининг сотуви бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
LG G3 S смартфонида 5 дюйм 1280×720 пикселли IPS-дисплей, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира (+MicroSD), 2540 мА·соат қувватга эга батарея, Android 4.4.2 операцион тизими, 1,3 мегапикселли олд ва 8 мегапикселли орқа камера ўрнатилган.
Унинг ўлчамлари 137,7×69,6×10,3 миллиметрни, оғирлиги эса 134 граммни ташкил этади. Унда LG G3’даги каби Touch & Shoot, Smart Keyboard ва QuickMemo+ функциялари мавжуд. Хабарда таъкидланичича, «Флешка» савдо мажмуасида LG G3 S смартфонини негадир LG G3 Mini дея сотишмоқда.
Ушбу смартфонни «Флешка» савдо мажмуасида 1 150 000 сўмдан харид қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, LG G3 смартфони эса ушбу мажмуада 27 сентябрь ҳолатига кўра 1 800 000 сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)