Хитойнинг Хэнань провинциясида жойлашган ҳайвонот боғида фавқулодда ҳолат юзага келди. Айиқ 9 ёшли болага ҳужум қилиб, уни қўлсиз қолдирди, деб хабар бермоқда “Segodnya”.
Нохуш ҳодиса ҳудудида кичик ҳайвонот боғи мавжуд бўлган Пингдингшан Ҳебин боғида рўй берди. Associated Press'нинг маълум қилишича, бола айиқ ўтирган панжара олдига борган ва йиртқич ҳайвонга овқат бериш мақсадида панжарага қўлини тиққан. Шундан сўнг ҳайвон унга ташланган.
Жабрланувчини зудлик билан касалхонага олиб боришган. Шифокорлар боланинг ўнг қўлини бутунлай олиб ташлашга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)