Германиянинг Кёльн шаҳрида жойлашган Team Breker кимошди савдоси уйи Россия президенти Владимир Путиннинг механик ҳайкалчасини сотувга қўяди. 14—15 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган кимошди савдоси ҳақида ташкилот ўзининг YouTube’даги расмий канали орқали хабар берган.
Путин стол қаршисида ўтирган ва қандайдир ҳужжатни ғоз пати билан имзолаётган кўринишда тасвирланган. Видео остидаги изоҳда президент Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши тўғрисидаги қонунни имзолаётгани айтилган. Механик ҳайкалчанинг айланадиган боши, шишадан ясалган кўзлари, классик услубдаги қора костюми бор. Столча устида лампа ҳам мавжуд.
https://www.youtube.com/watch?v=4UUnsYqNx54
Механик композиция швейсариялик қўғирчоқ устаси Кристиан Байи томонидан ясалган. Бу уста қимматбаҳо ўйинчоқлар ясашга ихтисослашган бўлиб, флейта чаладиган йигитнинг механик қўғирчоғини ясаш учун 15 минг доллар атрофидаги маблағни сарфлаган ва бу объект олти миллион доллардан ортиқроқ нархга сотилган.
Изоҳ (0)