АҚШнинг Жанубий Калифорния университети олимлари ёш болага бериладиган овқатлар орасида шакар қўшилган озуқаларнинг кўп бўлиши нафақат боланинг вазнига, балки хотирасига ҳам салбий таъсир кўрсатишини аниқлади, деб хабар бермоқда «Век».
Олимлар каламушларда тажриба ўтказиб кўрди. Натижада шакар қўшилган маҳсулотлар билан озиқлантирилган каламушлар берилган вазифаларни бажаришда ноаниқликларга йўл қўя бошлади. Кейинроқ уларнинг хотирасида муаммолар пайдо бўлгани аниқланди.
Болалар овқати таркибининг ўзгариши мия фаолияти учун муҳим таъсирга эга. Айниқса организм жиддий ўзгаришларга дуч келадиган ўсмирлик даврида бу янада аҳамиятлидир. Ривожланган мамлакатларда шакар қўшилган маҳсулотлар жуда кўп истеъмол қилинаётганини пайқаган олимлар бунинг салбий оқибатларидан огоҳлантирмоқда.
Изоҳ (0)