«Ўзбекэнерго» ДАК томонидан 2014 йилнинг ўтган тўққиз ойи ичида амалга оширилган қатор ишлар бўйича ҳисобот матни компания сайтида тақдим этилди.
Унга кўра, энергетика тизимини яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш мақсадида компанияда соҳа тадбирлари, асосий энергетик ускуналарни таъмирлаш жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Электр станциялари ва тармоқларини қиш шароитида ишлашга тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш комиссиялари ташкил этилди. Мўлжалланган ишлар якунланиш арафасида, деб таъкидланди ҳисоботда.
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш тадбирлар комплекси асосида ҳам иссиқ сув таъминоти учун қуёш коллекторларини ўрнатиш бўйича тўққизта лойиҳа амалга оширилди.
Шулардан еттитаси «Ўзэлектртармоқ» УК асосий электр тармоқларида 500 кВ нимстанцияларга жойлаштирилган бўлса, Наманган ва Жиззахдаги ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига иккита қуёш коллектори ўрнатилди.
12 лойиҳа бўйича бошланган ишлар 2014 йилнинг ноябрь ойи охирида якунланади.
Изоҳ (0)