10—20 октябрь кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар билан оғринган аҳолининг 200 нафари умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 100 нафар аҳоли жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилди. Бу ҳақда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Туркия Республикасидан келган делегация аъзолари (18 нафар пластик жарроҳ, анестезиолог ва бошқа мутахассислар) ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари ёрдамида қўйилган ташхислар асосида беморларни даволади.
Мазкур соғломлаштириш ишлари 11—18 октябрь кунлари соат 09:00 — 17:00 гача Фарғона шаҳридаги Вилоят болалар кўптармоқли тиббий марказ (А.Навоий кўчаси 56-уй)да олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, 2009 йилнинг 1—9 май кунлари Туркия Республикасининг малакали шифокорлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, жами 1110 нафардан ортиқ аҳолини, асосан аёллар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказган. Шунингдек, 366 нафар болалар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилган эди.
Изоҳ (0)