Самарқанд вилояти Иштихон туманида XVI асрга тегишли ҳинд тангаларидан иборат хазина топилди, дея хабар бермоқда «Правда Востока» газетаси.
Топилма хусусий уй қуриш вақтида аниқланган. Майдон эгасининг айтишича, ғишт қуйиш учун чуқур қазиш вақтида кетмон қаттиқ нарсага урилган. У сопол кўза бўлиб чиққан. Кетмон зарбидан у майдаланиб, ичидаги метал тангалар сочилиб кетган.
Дастлабки тадқиқот натижалари топилган 206 дона танга мисдан ясалганини, уларнинг барчаси Ҳиндистоннинг Лаҳор, Аҳмадобод, Фаҳешпур шаҳарларида зарб этилганини аниқлади. Тангалар 1573—1600 йиллар оралиғида чиқарилган.
Иштихон хазинаси пайса (чақа)лардан иборат бўлиб, қиймати 3 рупийдан ошади. Ҳиндистонда ички бозор учун чиқарилган тангалар Ўзбекистон ҳудудига қандай келиб қолгани бўйича аниқ изоҳ берилганича йўқ.
Изоҳ (0)