Тинчлик бўйича 2014 йилги Нобель мукофоти покистонлик 17 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Малала Юсуфзай ҳамда ҳиндистонлик болалар ҳуқуқи курашчиси Кайлаш Сатяртхига бериладиган бўлди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
Ўз шахсий блогида «Толибон» ҳаракатини танқид қилиб, аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиб чиққан Юсуфзай 2013 йилда «Фикр эркинлиг учун» Сахаров номидаги мукофотни ҳам олган эди. Сатяртхи эса Бачпан Бачао Андолан ташкилотига асос солиб, деярли 15 йиллик фаолияти давомида 80 мингдан ортиқ болаларни турли шаклдаги қулликдан озод қилган ва уларнинг нормал ҳаётга мослашиб, таълим олишига кўмаклашган.
Бу йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзодлар рўйхатидан 231 киши ҳамда 47 халқаро ва жамоатчилик ташкилотлари ўрин олган эди. Энг асосий номзодлар сифатида Рим Папаси ҳамда Эдвард Сноуден кўрсатилаётган эди.