Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти давлат раҳбарларининг тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувларида иштирок этади. Мажлисда Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилади.МДҲ саммитининг асосий воқеалари 10 октябрь куни бўлади.
Изоҳ (0)