Ўзбекистон иштирокида куннинг учинчи чиқишида Ойбек Мамазулунов ринг эгаси Ким Хёнг Юга қарши жанг олиб борди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Уч раунднинг барида корейс боксчисини кетма-кет зарбалари билан «ёриб юбор»ган Ойбек якунда сирли равишда мағлубиятга учради. Бўй жиҳатдан рақибидан паст бўлса-да, паст ва юқори зарбалари билан Ким Хёнгни фақат ҳимояланишга мажбур қилди. Буни тезда пайқаган рефери икки маротаба хато зарба бераётган деган фикрда Ойбекка огоҳлантириш берди.
Бу эса баҳо қўйиб ўтирувчи ҳакамларга қўл келди. Учинчи раунд сўнггида кореялик боксчининг боши ғуррага тўлиб кетди.
Якунда сухандон ринг эгасини 29-28, 29-28, 29-28 ҳисобида ғалаба қозонганлигини айтганида, залга йиғилган барчанинг норозилигига учради. Рингни тарк этиш олдидан Ким Хёнг Ойбекни қўлини кўтариб қўйди. Боксчини ўзи тан олган натижани кўзи кўр ҳакамлар эътибордан четда қолдирди.
Баҳсга қуйидаги ҳакамлар баҳо берди:
- Дел Пуэтро Труэта (Куба)
- Херардо Погги (Аргентина)
- Сиди Ёқуб Ҳаммади (Жазоир)
- Майкл Галлахер (Ирландия)
- Мариуш Горни (Польша)
Изоҳ (0)