Ўзбекистондаги энг катта масжид бўлиши кутилаётган «Минор» масжидининг қурилиш ишлари ниҳоясига етиб қолди, деб хабар бермоқда «Анҳор».
Қурувчилар масжид 4 октябрига тўғри келадиган Қурбон ҳайити айёмига қадар битказилишини режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Минор» масжиди қурилиши ҳақидаги қарор 2013 йилнинг июль ойида имзоланган эди. Унга кўра, қурилиш ишлари 2014 йил 1 ноябригача тугалланиши лозим. Янги масжид давлат бюджети ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари ҳисобидан қурилмоқда.
Изоҳ (0)